Ҳиндистонда саратон ҳужайраларига таъсир кўрсатувчи дори ишлаб чиқилди
Ҳиндистонлик олимлар фақат саратон ҳужайралари ичида фаоллашадиган ва анъанавий кимётерапияга муқобил бўла оладиган янги “ақлли” препарат ишлаб чиқишди. Бу ҳақда мамлакат Фан ва технологиялар вазирлиги хабар бермоқда.
“RK-251” номини олган ушбу препарат ўлкадаги Илғор тадқиқотлар институти ҳамда Гуваҳатидаги Ҳиндистон технология институти мутахассислари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
Олиб борилган дастлабки тадқиқотлар давомида ушбу препаратда заҳарлилик ва токсиклик белгилари аниқланмади. Бу эса унинг юқори даражадаги хавфсизлиги ва самарадорлигидан далолат беради.
Вазирликнинг маълум қилишича, препарат ҳозирда клиникагача бўлган тадқиқотлар босқичида турибди. Унинг инсон организми учун қанчалик фойдали эканини тўлиқ баҳолаш учун олдинда яна қўшимча синовлар ўтказилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА