Гонконгдаги Хитой университети олимлари назофаренкс саратонини даволашда ишлатиладиган дори тайёрлашди. Назофаренгеал саратон – томоқнинг юқори қисмида ривожланадиган хавфли ўсма ҳисобланади. Гонконг радиоси – RTHK хабар беришича, мазкур препарат саратон ҳужайрасида “ўз-ўзини йўқ қилиш жараёни”ни ишга туширади. Олимлар бунинг учун Матрица рибонуклеин кислотаси (mRNA) технологиясидан фойдаланиш усулини ихтиро қилди. Дори лаборатория сичқонларида синовдан ўтказилди ва яхши натижа берди.

Тадқиқот муаллифлари “ақлли бомба” дея таърифлаган янги препарат нафақат зарарли ҳужайрани йўқ қилади, балки зараркунандалар билан курашиш учун иммунитет тизими ҳужайраларини ҳам ҳосил қилади.

Профессор Анна Цанг янги дорининг аввалгиларидан устунлигини таъкидлаб, соғлом ҳужайрага салбий таъсирни минималлаштириш хусусиятини қайд этган.

– Барча анъанавий даволаш усуллари, асосан, тизимли бўлиб, кимёвий терапия ва радио терапия усулида амалга оширилади, – дейди олима. – Бунда нафақат саратон ҳужайралари, балки оддий ҳужайралар ҳам таъсирга учрайди. Бу препаратнинг таъсир қилиш механизми эса фақат Эпстеин-Барр вируси билан касалланган саратон ҳужайраларига қаратилади. Натижада оддий ҳужайралар хавфсиз қолади, инсон танаси жуда кам ён таъсирга дуч келади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гонконгда саратонга қарши хавфсиз дори кашф қилинди