Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Ҳиндистоннинг Indira Gandhi Krishi Vishwavidyalaya (Raipur) университети билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Президентимизнинг 2020 йил 17 апрелдаги “Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган олий таълим муассасаси ўтмишдан илм-фан, маданият ва маърифат ривожланган жанубдаги воҳада буюк аждодлари анъаналарини давом эттириб, халқаро алоқаларни кенг йўлга қўймоқда. Жумладан, қисқа даврда дунёнинг Қатар, Туркия, Индонезия, Малайзия, Жанубий Корея, Россия, Aфғонистон, Тожикистон, Қозоғистон каби кўплаб давлатларидаги 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасаси билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатди. Энди улар сафига Ҳиндистоннинг Indira Gandhi Krishi Vishwavidyalaya (Raipur) университети ҳам қўшилди. 

Мазкур келишув икки олий таълим даргоҳлари ўртасидаги таълим, илмий-тадқиқот ва маданий алмашинув соҳаларида яқин ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Айни пайтда институтда 336 нафар профессор-ўқитувчи тўртта факультет ва 16 та кафедрада 24 та бакалавриат таълим йўналиши ва 12 та магистратура мутахассисликлари бўйича 7 минг 960 дан ортиқ талабага таълим бермоқда. Сўнгги уч йилда институтнинг 125 нафар профессор-ўқитувчиси ўзаро ҳамкорлик доирасида хорижий олий таълим муассасаларида тажриба алмашиб, уларнинг замонавий ўқув жараёнлари ва илмий-тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, институтда хорижлик 34 нафар профессор-ўқитувчи бўлғуси педагог ва тадбиркорларга илм-фан сирларини ўргатаётир. Талабалар корейс, рус, ҳинд, тожик, турк ўқув марказларида чет тилларидан сабоқ олмоқда.

Ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган тадбирда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант хоним иштирок этди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳинд университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди