Ердан ноқонуний, ўзбошимчалик билан фойдаланишга ҳеч кимга ҳуқуқ берилмаган. Афсуски, ана шу оддий ҳақиқатни тушуниб етмаган ёки тушунишни ва унга амал қилишни истамаётганлар ҳанузгача учраб турибди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясининг Бухоро вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.  

Маълум бўлишича, жойларда қонун бузилиши ва ўзбошимчалик билан ерларни эгаллаб олиш ҳолатлари мавжуд.

Назорат тадбирлари давомида жорий йилда жами 439 та ҳолатда 107,4 гектар ер майдонларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Шундан 53,2 гектар ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш, 0,671 гектар вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланишда яроқсиз ҳолга келтириш, 6,61 гектар ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

Олиб борилган назорат тадбирлари натижасида, жами 404 та қонун бузилиш ҳолатларига МЖтК нинг тегишли моддаларига асосан 154 миллион 651 минг сўм жарима жазоси қўлланилиб, 20 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилди.

Мисол учун, Бухоро туманида 13,7 гектар, Вобкент туманида 3,8 гектар, Жондор туманида 2,76 гектар, Олот туманида 4,22 гектар, Пешку туманида 3,97 гектар, Ромитан туманида 4,36 гектар, Шофиркон туманида 8,7 гектар, Қоракўл туманида 0,96 гектар, Қоровулбозор туманида 4,11 гектар, Ғиждувон туманида 7,36 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб ерлардан хўжасизларча бошқа мақсадда фойдаланиб, тупроқ тўлдириш ва қурилиш ишлари қилинган ҳамда бошқа мақсадда фойдаланилган.

Хулоса ўрнида айтиш керак, мамлакатимиз аҳолисининг аксарият қисми қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилади. Уларнинг иш билан бандлиги, ҳаёт тарзи ва турмуш кечириши бевосита ер билан боғлиқ.  

Шундай экан аҳолини таъминлаши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари унумдор ерларни йўқотаётганимиз сабаб камайиб кетиши мумкинлиги ҳақида ҳам бош қотиришимиз керак.

Шерзод ДАМИНОВ, «Ўзагроинспекция»нинг Бухоро вилоят  

бошқармаси катта инспектори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч кимга ердан ўзбошимчалик билан фойдаланишга ҳуқуқ берилмаган