Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчи фуқароларимиз фикрларини инобатга олган ҳолда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 3 ойдан 1 йилгача узайтирилди.

Хабарда  қайд этилишича, 2021 йил 17 ноябрда “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши белгиланди:

 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача, 2010 – 2012-йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача, 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача, 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача узайтирилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Ш. Маматуропова, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 3 ойдан 1 йилгача узайтирилди