Хабарингиз бор Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари, ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг барчаси муддатларига қараб жорий йилда ўз кучини йўқотади.
Aйни пайтда мамлакатимиз ҳудудидаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлинмаларида ушбу гувоҳномалар ортиқча оворагарчиликсиз соддалаштирилган тартибда алмаштирилмоқда.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълумотларида келтирилишича, фуқароларимиз ҳайдовчилик гувоҳномасининг алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиши тавсия этилади.
Бу ҳақда батафсил ЎзАнинг YouTube каналида танишишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pVlxzbtX3t4" title="Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати якунландими" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА