Хабарингиз бор, 2021 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган қарорларга кўра, (рўйхат рақами 3285) фуқаролар паспорт билан бирга ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси орқали ҳам банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ 2021 йилдан бошлаб ID-карталар берилади.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 6-бандига мувофиқ янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилди.   

Қарорга мувофиқ Марказий банк раҳбарияти томонидан қабул қилинган 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиришлар киритилди. Унга мувофиқ фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация ID-карталари ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини кўрсатиб, банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.   

Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга бўлгани сабабли, у банк хизматларини кўрсатиш жараёнида паспортнинг ўрнини боса олади. Шунингдек, ҳисобварағ очиш, кредит ёки депозит хизматларидан фойдаланиш, банк пластик карталарини расмийлаштириш мумкин.   

Эслатиб ўтамиз, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса, банкка ID-карта ёки паспорт олиб бориш шарт эмас.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида банк хизматидан фойдаланиш мумкин