Сўнгги ҳафталарда Тошкент шаҳрининг бир қатор мактаблари, хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги В.Успенский номли Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби атрофига ўрнатилган “Тўхташ тақиқланади” (3.27) йўл белгиси ота-оналарнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Уларнинг фикрича, бу белги фарзандларини хавфсиз тарзда мактабга етказиш имкониятини чеклаб қўймоқда.  Болаларининг қўлида оғир мусиқа асбоблари ва дарсликлар тўла сумкалар борлигини ҳисобга олган ота-оналар уларни синф эшигигача кузатишга мажбур бўлаётганини айтади. Бироқ, бу жараёнда машинасини мактаб олдида қисқа муддатга тўхтатган ҳайдовчилар ҳам жаримага тортилмоқда.  

Эътиборлиси, мактаб учун махсус ажратилган бепул автотураргоҳ мавжуд эмас, шу боис ҳам мактаб атрофига пуллик парковкалар ўрнатилгани ижтимоий норозиликни янада кучайтирмоқда. Масалан, мусиқа мактабига Чирчиқ шаҳридан қатновчи ота-оналар ҳар куни машинасини узоқроққа қўйишга мажбур бўлаётганини айтади. Ушбу ҳолат нафақат болаларга жисмоний оғирлик, балки ота-оналар учун ортиқча харажат демакдир. Пуллик парковкаларнинг соатлик нархи ўртача 12минг сўмни ташкил этаётгани сабабли, ота-оналар кунига икки марта келиб, 24 минг сўмгача маблағ сарфлашга мажбур. Қисқа вақт тўхтаганлик учун уларга МЖТКнинг 128 прим 6 1-моддаси билан классификация қилиниб, 824 минг сўмгача жаримага тортилмоқда.  

Қонунчиликка кўра, 3.27 — “Тўхташ тақиқланади” белгиси транспорт воситаларининг белгиланган жойда туриб қолишини ман этади. Бироқ истисно ҳолатларда қисқа муддатга йўловчини тушириб ёки олиб кетиш учун тўхташга рухсат этилади. Фақат шарти, тўхташ бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит бермаслиги керак. Белги эса ҳар доим ҳам қатъий тақиқ сифатида эмас, балки хавфсизликни таъминлаш учун қўйилиши лозим. Амалда эса мактаб атрофида 3.27 белги ўрнатилган бўлса-да, муқобил хавфсиз тўхташ зоналари ташкил этилмаган. Натижада, ўқувчиларни машинадан тушириш ёки олиб чиқиш жараёни турли муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ота-оналар эса ушбу белгилар фақатгина пуллик парковкалар фаолиятига йўл очиш мақсадида ўрнатилган бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда.  

Савол туғилади, ўзи нега бу каби белгилар ўрнатилишидан олдин, ҳудуддаги ҳаракат оқими, пиёдалар хавфсизлиги ва ижтимоий эҳтиёжлар чуқур ўрганилмади?  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/I2E3I4Uh-yw" title="“Xavfsizlik kim uchun: bolalar uchunmi yoki biznes uchun?”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубова, У. Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсизлик ким учун: болалар учунми ёки бизнес учун?” (+видео)