“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири доирасида учрашувлар ўтказилди
Пойтахтимизда “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назоратдаги шахслар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Хусусан,Янгиҳаёт туман прокурори туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назоратдаги шахслар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида назоратдаги шахсларнинг мурожаат ва муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Шунингдек, туман ИИО ФМБ бошлиғи иштирокида пробация ҳисобида туриб жазо муддатини ўтаётганлар билан "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Мулоқот жараёнида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг мурожаат ва муаммолари тингланиб, уларни қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Г.Бобоева, ЎзА