Мудофаа вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий ўқув юртлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган тавсияномалар топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, йигит-қизлар, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Президентимизнинг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги қарори билан  ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун республикамиздаги олий ўқув юртлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришида қўшимча имтиёз берилган. Шунга мувофиқ Ўзбекистоннинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда салмоқли натижаларга эришган офицер ҳамда шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилиниши учун квота ажратилади.

– Инсон учун энг олий неъмат бу фарзанд. Ўғил-қизларининг бахту камолини кўриш ҳар бир ота-онанинг орзуси, – дейди подполковник Алишер Ширинов. –  Ҳарбий хизматчилар касб тақазосига кўра, ҳудудлардаги ҳарбий қисмларда хизмат олиб боради. Уларнинг фарзандлари эса балоғат ёшига етгунгача 5-6 та мактабда таҳсил олади. Бу айрим фарзандларнинг билим олиш ва ўқиш жараёнига ўз таъсирини кўрсатади. Давлатимиз томонидан уларга имтиёзли ўқишга кириш имконияти яратилган тавсияномалар жорий этилгани фарзандларимизнинг фахр ҳиссини янада юксалтирмоқда.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник Пўлатжон Сативалдиев 43 нафар ҳарбий хизматчининг фарзандларига имтиёзли квота асосидаги тавсияномаларни тантанали топширди.

–Бугун қувончимизнинг чеки йўқ, – дейди I-даражали сержант Хабибулло Қўчқоровнинг қизи Мадинабону Абдуғаффорова. – Ҳарбий хизматчининг фарзанди бўлганимдан ўзгача фахр ҳиссини туйдим. Кўплаб йигит-қизлар қатори мен ва акамга имтиёзли тавсиянома берилди. Бу ўқишга кирди, дегани эмас. Ҳали олдинда бизни катта синов кутиб турибди. Ўқиб-ўрганишдан бир зумга тўхтаганимиз йўқ. Менга берилган бундай имкониятдан фойдаланиб, ота-онам юзини ёруғ қилиш, Ватанимиз ишончини оқлашни мақсад қилдим. Барча йигит-қизларга талабалик бахтини тилайман.

Тадбир якунида Термиз гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестрининг концерт дастури намойиш этилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар берилди