Ҳарбийлар фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёшларнинг сифатли таълим олиши учун кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси сифатида Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд ҳамда Каттақўрғон гарнизонларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар фарзандларига республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун белгиланган имтиёзли тавсияномалар тантанали равишда топширилди.
Тадбирларда округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ёшлар ва таълим соҳаси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, ёш авлоднинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида фикр билдирди.
[gallery-29447]
Шунингдек, ёшларни Ватанга садоқат, фидойилик ва юксак маънавият руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди. Қайд этилганидек, мазкур тавсияномалар ёшларнинг келгусидаги таълим йўлида муҳим рағбат ва ишонч намунаси бўлиб хизмат қилади.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА