Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Янгиариқ” МФЙда 19-сайлов округидан парламент қуйи палатаси депутатлигига ЎзЛиДеПдан номзод Азиза Аминованинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.  

Унда партия вилоят Кенгаши мутасаддилари, маҳалла фаоллари иштирок этди.  

Тадбирда партия бу галги парламент сайловларига “5 мақсад – 500 вазифа”ни ўз ичига қамраб олган халқчил янги дастури билан кириб бораётгани таъкидланди.  

– Бугунги тадбирда номзод томонидан ўз олдига қўйган вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди, – дейди партия фаоли Ж.Маҳсудов. – Партиямиз ўз Сайловолди дастурида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилагани барчага маъқул келяпти.  

Партия дастурида ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналарини ташкил қилиш, “IT” хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқилиши кўзлангани ҳам юртимизнинг барқарор иқтисодий тараққиётига хизмат қилиши шуҳбасиз. 

 А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратиш – мақсадимиз