ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан АТ Халқ банки Навбаҳор Банк хизматлари маркази томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва микролойиҳаларнинг бугунги ҳолати юзасидан эшитув ташкил этилди.

Банк хизматлари марказига Навбаҳор туманида мавжуд 41 та маҳалладан Янгийўл, Қоровултепа, Ғужбоғтепа, Пахтакор ва Ўзбекистон маҳаллалари бириктирилган. Уларда 4 минг 116 та хонадон бўлиб, 18 минг 288 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ишсизлар сони эса 358 тани ташкил этади.

– Уйма-уй юрган ҳолда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ўзимизга бириктирилган маҳаллаларнинг драйвер йўналишларини аниқлаб олиб, уларнинг бизнес режасини ишлаб чиқдик. Бешта маҳалланинг ҳар биридан ўртача 7 тагача кам даромадли, лекин даромадини ошириш истаги бўлган 35 та хонадонлар танлаб олиниб, уларни чорвачилик, боғдорчилик, деҳқончилик, паррандачилик ва иссиқхона фаолиятидан олаётган йиллик даромадини 50-60 миллион сўмга чиқариш бўйича ишларни бошлаб юбордик. Эндиликда ушбу хонадон эгаларида йилига иссиқхонадан ўртача йиллик даромади 50-60 миллион сўм, чорвачилик фаолиятидан сут маҳсулотларини сотиб, ўртача йиллик даромади 10-15 миллион сўм, балиқчилик маҳсулотлари етиштириб, ўртача йиллик даромади 70-80 миллион сўм, жами йиллик 100-130 миллион сўм даромад олиш имконияти пайдо бўлди, – дейди банк хизматлари маркази чакана бизнес бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи Ж.Ҳақбердиев.

Шунингдек, Навбаҳор тумани Қоровултепа маҳалласида фаолият юритиб келаётган “QOROVULTEPA ZAMONAVIY MEBELLARI” оилавий корхонаси раҳбари мурожаатига кўра, унга мебель ишлаб чиқариш ускунаси сотиб олиш учун 100 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Натижада корхонада 10 та янги ишчи ўрни яратилди.

2024 йилда 5 та маҳаллада истиқомат қилувчи 681 та фуқарога “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида 16 миллиард 388 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилган бўлса, жорий йилда эса дастурга асосан 318 нафар фуқарога 7,2 миллиард сўм ва Бизнесни ривожлантириш банки ресурслари орқали 40 та ташаббускорга 7,4 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилиши режалаштирилган. Натижада 438 нафар фуқаро иш билан таъминланади.

Тадбирда депутатларнинг фикрлари тингланиб, тегишли тартибда қарор қабул қилинди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия ташкилоти ташаббус кўрсатди