Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер Сафаровга Беларусь Республикаси Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясининг “Фахрий профессори” унвони берилди.
Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу кунларда Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясининг юз йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимизнинг ветеринария соҳасига оид олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот институтлари олимлари ҳам иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида: биология фанлари доктори Алишер Сафаров Самарқанд давлат чорвачилик ва биотехнологиялар университети доценти ҳисобланади.
ЎзА