Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва Бухоро давлат педагогика институти раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

–Бунда асосий мақсадимиз мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тилини ўқитишни яхшилаш, махсус дастур асосида педагог кадрларни тайёрлаш, мусиқа раҳбари ва жисмоний тарбия йўриқчиларини ўқитиш, шунингдек, умумтаълим мактаблари педагог кадрларининг сифат таркибини яхшилаш ва уларнинг касбий салоҳиятини оширишдир, –дейди Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров.  

Шунингдек, институт талабаларининг 4+2 тизими асосида таълим муассасаларидаги амалиёти жараёнларини сифатли ташкил этиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Бунинг учун манзилли дастур асосида жойларда ҳамкорликдаги ўқувлар, семинар-тренингларни мунтазам равишда ташкил этиб боришга келишиб олинди.  

Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров бошчилигидаги институт раҳбарияти ва бир қатор профессор-ўқитувчилар институтга бириктирилган Вобкент туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби педагог-ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда уларга илмий, методик ёрдам бериш мақсадида мазкур таълим масканида бўлди.  

Мактаб ўқитувчилари билан учрашувда  мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишда институт томонидан берилиши мумкин бўлган имкониятлар юзасидан фикрлашилди.

Институт билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, доимий тарзда мактаб ўқитувчилари билан илмий-амалий ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олинди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликдан мақсад – педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш