Ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Миср Араб Республикасидан ташриф буюрган Ҳайвонлар репродукцияси илмий-тадқиқот институти директори Мустафо Саид Фадел, Миср ветеринария уюшмаси президенти Магди Ҳасан Аҳмад Маҳмуд ҳамда уюшма вакиллари Маҳмуд Муҳаммад Ҳусайн Аффаш ва Муҳаммад Амин Абду Ваерлар билан учрашди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, учрашувда ветеринария хизматлари сифатини ошириш, чорва молларини сунъий уруғлантириш технологияларини жорий этиш ва наслчилик ишларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, чорва моллари учун мувозанатлаштирилган озуқа рационини ишлаб чиқиш, карантиндан ўтган импорт қўй ва қорамолларни хўжаликларга етказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда замонавий чорвачилик мажмуаларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Абдували Бўриев, ЎзА