Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасида ана шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда МИБ тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар, диний идора вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олган Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Салманов Президентимиз ташаббуси билан юртимиз иқтисодиётини юксалтириш, суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш, хусусан, МИБ фаолиятини янада юқори босқичга кўтариш, соҳа ходимларининг касбий билим ва малакасини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.  

Шунингдек, мажбурий ижро бюроси ходимларига катта ишонч билдирилаётганига қарамасдан айрим ходимларнинг ўз вазифасини бажаришда масъулиятни етарли даражада ҳис этмаётганлиги, хизмат вазифасини лозим даражада бажармаётганлиги, иш жараёнида жиноятга, қинғир ишларга қўл ураётганлиги бюро нуфузига путур етказаётгани танқид қилинди.  

Тадбирда Тошлоқ тумани бош имом-хатиби Шукрулло Эгамбердиев сўз олиб, соҳа ходимлари шарафли ва масъулиятли касб эгалари эканликларини айтиб, “масъулият”, “масъул” сўзлари арабчадан таржима қилинганда “савол-жавоби кўп”, “кўп сўралувчи” маъносини билдириши, яъни, ҳар бир инсон ҳаётда босаётган ҳар қадами, жамиятда ўзига топширилган вазифасини қай даражада бажараётганлигидан охиратда, албатта, савол-жавоб қилиниши, жавобгарлик муқаррар эканлигини алоҳида таъкидлади. 

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан шундай ҳадис бор: “Аллоҳ ўзига топширилган ишни ҳам гўзал, ҳам пухта бажарадиган инсонларни яхши кўради. Ўз ишига масъулиятсиз инсонларни Аллоҳ ёмон кўради”. Бундан кўринадики, ҳар бир банда, айниқса, масъул вазифаларда иш олиб бораётган кишилар тўғри бўлиши, Аллоҳ ёмон кўрадиган бандалардан бўлиб қолмаслиги учун ҳаракат қилиши лозим. Тадбирда имом-хатиб томонидан ишига бефарқлик, совуққонлик ва масъулиятсизлик билан ёндашиш ва бунинг ортидан маош олиш ҳаром луқма саналиши, шунингдек, бировнинг ҳақини ейиш, кибрга берилиш инсонни эртами кечми хор қилиши айтиб ўтилди.  

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан иш жараёнида ҳалол-пок, масъулиятли бўлиш, соҳа ходимлари маънавиятини юксалтириш, нуфузига путур етказадиган хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиш, тамагирликка йўл қўймаслик бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳалол ва масъулиятли бўлиш – юксак инсоний фазилат”