Вьетнамнинг Дананг шаҳрида пара таэквондо бўйича ўтказилган Осиё очиқ чемпионатида вакилларимиз муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақанинг 65 килограммдан ортиқ бўлган пара таэквондочилари ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Гулжаной Наимова барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Камола Жўраева (-57 кг) делегациямиз ҳисобига кумуш медални келтирди.
Шунингдек, мусобақа давомида Зиёда Исоқова (-47 кг), Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг), Лочин Холиқов (-70 кг), Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг) ва Асад Тоштемиров (+80 кг) ўз вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлди.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси мусобақада 27 давлат терма жамоаси орасида 7 медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА