Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган “WMI-2025” Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, умумий ҳисобда 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза — жами 10 та медални қўлга киритди.

Ушбу нуфузли беллашувда олтин медалга сазовор бўлган юртдошларимиздан бири — Гулистон шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 7-“Green” синф ўқувчиси Сардорбек Суяров бўлди.  

Жаҳон миқёсидаги мазкур интеллектуал мусобақада Малайзия, Сингапур, Филиппин, Монголия, Мянма, Бразилия, Болгария, Туркия, Канада, АҚШ, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва Ўзбекистон каби 23 давлатдан 1 700 дан ортиқ иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонлик ўқувчи халқаро олимпиада ғолиби бўлди