ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда анъанавий тарзда ўтказилаётган “Гуллар фестивали”нинг бу йилги намойиши ҳам шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга ёрқин кайфият улашмоқда.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнидаги майдонда ташкил этилган гуллар байрамида турфа дизайндаги гул композициялари намойиш этилаётир. Декорациялар учун 2 ярим миллиондан ортиқ гул ва буталардан фойдаланилган. “Мустақиллик монументи”, ретро автомобиллар, капалак, динозаврлар кўринишида гуллардан ясалган композициялар, арка шаклида безак берилган гуллар, гулли фотозоналар айниқса, ташриф буюрувчилар эътиборини ўзига жалб этмоқда.
[gallery-23147]
Шу билан бирга, маҳаллий гулпарварлар ўзлари парваришлаган хона гуллари билан тадбирда қатнашаётир. Фестиваль меҳмонлари учун таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари, болалар учун қизиқарли томошалар, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ҳам ташкил этилган.
Мазкур тадбир иштирокчиларга маданий ва эстетик завқ бериш билан бирга, ёшларда экологик онгни ҳамда табиатга ва яшил оламга бўлган меҳрни юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Қуйида фестивалдан тайёрланган фоторепортажни томоша қилиб, гўзаллик, санъат ва табиат уйғунлигидан баҳраманд бўлинг!
Камола ЮСУПОВА,
Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА