ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда бўлиб ўтаётган 64-Халқаро “Гуллар фестивали” доирасида Поп туманида “Лаванда сайли” ташкил этилди.
[gallery-23870]
Тадбирнинг очилиши катта шодиёнага айланди. Унда Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуритдинов сўзга чиқиб, бу йилги фестивалнинг нуфузи, мазмун-моҳияти янада кенгайгани, янги туризм локациялари кашф этилаётгани, “Лаванда сайли” ўзига хос анъанага айланиб бораётганини таъкидлади.
Бепоён тоғ ён бағридаги бу лавандазор «MEHRIGIYO» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган бўлиб, шу кунларда минглаб гул шайдолари билан янада гавжумлашган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА