Бухоро вилояти Ғиждувон туман ҳокими Шерзод Ашуров ташаббуси билан жорий ўқув йилида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ҳоким кубоги” фан олимпиадаси эълон қилинган эди.

Ушбу олимпиадада минглаб ўқувчилар қамраб олиниб, уларнинг 140 нафари ғолибликни қўлга киритди. Олимпиаданинг тантанали тақдирлаш маросимида ғолибларга 300 миллион сўмлик таълим ваучерлари топширилди.

Эътиборлиси, барча чоракда 1-ўринни қўлга киритган 3 нафар ўқувчининг ота-онасига эса Дубайга ўн кунлик бепул саёҳат йўлланмалари тақдим этилди.

Бу нафақат ўқувчи, балки оила ва таълим ўртасидаги узвий боғлиқликка эътибор қаратилганини кўрсатади. Бундай ташаббуслар фарзандларимизнинг келажагига ишонч бағишлайди, билимга бўлган интилишни янада оширади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблик шоҳсупаси ва хорижга саёҳат