Ғолиб жамоа аниқланди
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” спорт мусобақаларининг футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва маҳоратли спортчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада республикадаги барча олий таълим муассасаларининг талабаларидан ташкил топган жамоалар иштирок этди.


Мусобақа якунида биринчи ўрин Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, иккинчи ўрин Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, учинчи ўрин Нукус давлат техника университети жамоаларига насиб этди.
Ғолиб Қорақалпоқ давлат университети жамоаси мамлакатимиз босқичига йўлланма олди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.