Ғолиб жамоа финалга йўлланма олди
Нукусда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа ёшларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, тезкорлик, жамоавийлик ва масъулият ҳиссини оширишга хизмат қилди.
Мусобақада биринчи ўринни Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактаби, иккинчи ўринни Шуманай тумани ихтисослаштирилган мактаб, учинчи ўринни Беруний туманидаги 54-сонли умумтаълим мактаби жамоалари эгаллади.

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Биринчи ўринни қўлга киритган Нукус шаҳри 31-сонли умумтаълим мактаби жамоасига 28–31-май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичига йўлланма берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.