Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши профилактик тадбирлар ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари ва уларни давлат чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш усуллари” мавзусида профилактик тадбирлар ташкил этилди.
“Хўжайли” чегара ҳамда “Нукус” ТИФ божхона постларида ўтказилган тадбирларда гиёҳвандлик воситаларининг замонавий кўринишлари, шунингдек, давлат чегараси орқали ҳаракатланувчи фуқаролар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний олиб ўтишнинг оғир ҳуқуқий ва ижтимоий оқибатлари юзасидан батафсил тушунтириш берилди. Ушбу ишлар орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш, шунингдек бундай қонунбузилишларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан чоралар кўрилди.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида барча жараёнлар шаффофлик асосида ташкил этилиб, коррупцияга қарши қатъий назорат ўрнатилганлиги қайд этилди. Божхона ходимлари томонидан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, тамагирлик ёки бошқа қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда, фуқаролардан Божхона қўмитасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг ишонч телефонлари орқали мурожаат қилишлари сўралди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири