Андижон шаҳрида уй бекалари ва 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида гимнастрада спорт фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллик байрами олдидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган гимнастрада фестивалида унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 17 жамоа иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этди.

2.JPG

Уй бекалари ҳамда қизлар ўртасида гимнастрада спортининг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ўтказилган фестиваль очилишида мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

– Бугун вилоятимизда хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланишлари учун 4,5 мингдан зиёд спорт иншоотлари ишлаб турибди, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. – 120 мингдан зиёд хотин-қизлар оммавий спорт турларига жалб этилган. Бу ўз навбатида оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан баркамол авлодни вояга етказишда муҳим саналади.

7.JPG

Байрамона руҳда ўтган фестивалда барча жамоалар фаол иштирок этди. Якунда Андижон шаҳри ҳамда Балиқчи тумани жамоалари ғолиб деб топилди.

Ғолиблар ва турли номинациялар бўйича совриндорлар фестиваль ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастрадачи қизлар ва уй бекалари муносиб рағбатлантирилди
Спорт
11:58 / 23:08:2019