Гимнастикачи ёшлар тақдирланди
Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маҳалла ёшлари ўртасида гимнастрада бўйича спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ташкил этилган мусобақада барча вилоятлар, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан 150 нафардан ортиқ қизлар иштирок этиб, ғолиблик учун беллашди.

Тақдирлаш маросимида спорт вазири Адҳам Икромов, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ҳусан Тўхтаев, Гимнастика федерацияси раиси ўринбосари Гўзал Мўминова иштирок этди.

Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўрин Тошкент шаҳри жамоасига, 2-ўрин Самарқанд вилояти жамоасига ва 3-ўрин Бухоро вилояти жамоасига насиб этди.
Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Г.Бобоева, ЎзА