Гимнастикачи қизларимизнинг Бокудаги муваффақиятлари
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Европа кубоги баҳслари ўз якунига етди. Қувонарлиси, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Кубокнинг гуруҳ машқларида Сафия Пўлатова, Замира Хвалчева, Алисия Галати, Фарида Абдулова, Камилла Астанова ва Орнелла Бикмаева каби маҳоратли гимнастикачилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси кўпкураш дастурида барча рақибларини ортда қолдириб, биринчи ўриндан жой олди.
Шунингдек, яккалик машқларда иштирок этган Сабина Кагирова тўп билан бажарилган машқларда учинчи ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА