2022 йилнинг 26 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани ҳокимлигида Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, Хотин-қизларни жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси аъзоси Г.Раҳимова иштирок этиб, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган амалий ҳаракатлар, шунингдек, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар, қўлланилаётган солиқ имтиёзлари, ажратилаётган субсидия ва кредитлар хусусида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, тадбиркор аёллар сўзга чиқиб, давлатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган эътибордан мамнун эканликларини таъкидлашиб, ўз фаолиятларини кенгайтиришга қаратилган режалари билан ўртоқлашди.

Йиғилиш самимий суҳбат тарзида давом этиб, Г.Раҳимова Қорақалпоғистон Республикаси Молия ва Ғазначилик бўлинмалари ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида фаолият олиб бораётган аёллар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбир сўнгида халқаро тоифадаги бизнес мураббий Ж.Матчонов томонидан «Олий мақсадлар стратегияси» мавзусида тренинг ташкил этилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гендер тенглик ва аёллар тадбиркорлиги мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди