Гарри Каспаров: “Синдоров худди Спасский каби ўйнайди"
Жаҳон шахматининг афсоналаридан бири Гарри Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Номзодлар турниридаги иштироки ҳақида фикр билдириб, унинг тезлиги, аниқлиги ва услуби хусусида ўз фикрларини билдирди:
– Кипрда Синдоров яхши ва тезкор ўйиннинг ажойиб уйғунлигини намойиш этди. Бу вақтни тежаш ва жуда юқори сифатли юришларни топиш ўртасидаги мувозанатдир. У ғалабага мутлақо ҳақли эди. Агар ўхшатиш қидирадиган бўлсам, эҳтимол Спасскийни айтган бўлардим. Жуда кўп қиррали услуб. Спасский 60 йилларнинг ўрталарида айнан шундай ўйнаган. Тез, доналар учун тўғри катакларни интуитив равишда топа оларди. Шу билан бирга, Жавоҳирнинг ўйинида динамика ҳам мавжудлиги унинг энг муҳим хусусиятларидан бири, дейиш мумкин.
Агар Синдоров худди шундай энергия, босим ва аниқлик билан ҳаракатланишда давом этса, уни буюк келажак кутаётганлиги шубҳасиз.
Т.Рўзиев тайёрлади, ЎзА