Бухорода 4-сектор ҳудудидаги “Ҳукуматобод” маҳалласида яшовчи 187 нафар ишсиз аҳоли ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин экиб даромад кўради.

Вилоятнинг Когон туманидаги “Ҳукуматобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Кенжа Саидабону Мадад” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ер майдонлари ҳудуддаги 11 нафар “Ёшлар”, “Аёллар” ҳамда “Темир” дафтарларга киритилган ишсиз аҳолига ажратиб берилди.  

Улар келишган ҳолда бир хил маҳсулот яъни парранда боқувчилар учун тариқ етиштиради. Ер майдонини экин экиш ишларига тайёрлашга ҳудуддаги фермерларнинг ўзлари бош-қош бўлади. Шунингдек, фермерлар ер олган аҳолига уруғ етказиб бериш, етиштирилган маҳсулотларни сотишга ҳам кўмаклашади.

Сектор ишчи гуруҳининг маълумотига кўра, шу кунга қадар вилоят бўйича 4-сектор ҳудудидаги ғалладан бўшаган ерларда қарийб 8 минг нафар ишсиз аҳолига такрорий экин экиш учун ер ажратиб берилган.

Зариф Комилов, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалладан бўшаган ер майдони аҳолига такрорий экин экиш учун ажратилди