Футзал: Миллий терма жамоа бош мураббийси истеъфога чиқди
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи, испаниялик Хосе Мария Мендес саломатлигидаги жиддий муаммолар сабабли ўз хоҳишига биноан лавозимини тарк этди.
Айтиш лозимки, Хосе Мария Мендес жорий йил август ойининг сўнгги кунларидан буён юрак етишмовчилиги билан боғлиқ жиддий тиббий кўрик ва текширувлардан ўтиб келмоқда.
Дастлаб Тошкентда кўрикдан ўтган мутахассис кейинчалик чуқурлаштирилган тиббий текширувлар учун Испанининг Мадрид шаҳрига юборилди.

Испаниялик шифокорлар Мендесга маълум муддат профессионал фаолиятидан чекиниш ва жиддий даволанишни ўташи зарурлигини билдиришди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти унинг соғлиги билан боғлиқ жиҳатлардан келиб чиқиб, Хосе Мария Мендеснинг истеъфосини қаноатлантирди.
Т. Рўзиев, ЎзА