Германия Суперкубогидан ўрин олган "Штутгард" – "Бавария" ўртасидаги ўйин 1:2 ҳисобида якунланди.
Ушбу ғалаба орқали Компани бошчилигидаги "Бавария" клуби Германия Суперкубогини боши узра кўтарди
***
Англия Премьер-лигасининг илк турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" сафарда "Вулверхэмптон" устидан 0:4 ҳисобида зафар қучди. Қувонарлиси ушбу ўйинда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов 82-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Шунингдек, мазкур чемпионат диорасида "Тоттенхэм" – "Бёрнли"ни 3:0 ҳисобида тасли этди. Мазкур беллашувдаги голларга Ришарлисон (дубль) ҳамда Жонсон муаллифлик қилди.
***
БАА Про-лигасининг илк туридан ўрин олган "Аль-Айн" – "Ал Батаэҳ" клублари ўртасидаги беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси,
"Ал Батаэҳ" таркибидаги ягона голни ҳамюртимиз Азиз Ғаниев 69-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан киритди.

***
Туркия Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Аланьяспор" - "Ризеспор" ўртасидаги тўқнашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўзбекисто миллий терма жамоамиз аъзоси ва етакчиси Ҳусниддин Алиқулов эса беллашувни тўлиқ ўтказди. Шунингдек, учрашувнинг 65-дақиқасида ҳамюртимиз сариқ карточка билан жазоланди.
***
Испания Ла Лиганинг биринчи турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" сафарда "Мальорка" билан тўқнаш келиб, 0:2 ҳисобидаги ғалабага эга чиқди. Ушбу турда Мадриднинг "Райо Вальекано" жамоаси эса Каталонияда "Жирона" устидан 1:3 ҳисобида зафар қучди.
***
Франциянинг Лига 1 футбол чемпионатининг илк учрашувида "Ренн" ўз майдонида "Марсель" кулбини 1:0 ҳисобида таслим этди. ўзаро куч синашди. Унда мезбонлар кичик ҳисобда ғалабага эришди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА