Мамлакатимизда футболга қизиқиш, унинг теграсидаги гап-сўзларга бўлган ўзига хос эътибор ҳамиша юқори бўлган.

Хўш, бу йил футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми қачон бошланади? Унинг илк турида қайси жамоалар рўбарў келади? Суперлиганинг биринчи давраси қандай кўриниш олади?

Куни кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги ўйинлари биринчи даврасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда бир қатор таниқли футболчилар, футбол клубларининг мутасаддилари иштирок этди.

Футбол жамоаларининг мураббийлари, клубларнинг бош директорлари ўз фикрларини билдирди.

Хусусан, Жиззахнинг “Сўғдиёна“ жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович илк турда Қаршида “Насаф“га қарши кечадиган ўйинга тўхталиб, ўтган мавсумда икки бор ушбу жамоадан устунликка эришган “Сўғдиёна” жамоаси бу сафар ҳам жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, илк турда “Бухоро“ жамоаси билан куч синашадиган ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев қуръанинг Олмалиқ жамоасига омадли келганлигини билдириб, дастлабки 5 та турда барча жамоаларнинг имкониятлари тенг бўлиши, ОКМКнинг асосий таркиби сақлаб қолингани, бу, ютуқларга омил бўлишини билдириб, мақсад чемпионлик ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш орқали Осиё чемпионлар лигаси йўлланмаси эканлигини айтди.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси маълумотига кўра, жорий мавсум учун 11 та стадион учрашувларни қабул қилишга тайёр. Яна 3 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлиб, улар шу йилнинг апрель ойига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига ўйинлари жорий йилнинг 7 мартидан старт олади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланди