УEФА Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан саккизта терма жамоа аниқланди
Чорак финал жуфтликлари 20-ноябрь, жума куни қуръа ташлаш орқали аниқланади.
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан саккизта терма жамоа аниқланди.
УEФА Миллатлар лигасининг 2026/27-йилги мавсумида гуруҳ босқичи якунланди. Франция, Белгия, Германия, Нидерландия, Англия, Испания, Норвегия ва Португалия чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чорак финал жуфтликлари 20-ноябрь, жума куни қуръа ташлаш орқали аниқланади. Дастлабки учрашувлар 2027-йил 25–27-март, жавоб баҳслари эса 28–30-март кунлари ўтказилади. Турнирнинг финал босқичи 9–13-июн кунларига белгиланган.
Амалдаги чемпион Португалия ўтган мавсум финалида Испанияни пеналтилар сериясида 5:3 ҳисобида енгган. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 2:2 ҳисобида якунланган.
Миллатлар лигаси натижалари Евро-2028 саралаш босқичи учун ҳам аҳамиятга эга.
sport.uza.uz