Келгуси йилнинг 11 июнь — 19 июль кунлари АҚШ, Канада ва Мексика футбол майдонларида ўтадиган мундиалда иштирок этадиган давлатларнинг 13 таси маълум бўлса, қолган 35 та ўрин учун қитъаларда саралаш ўйинлари белгиланган тартибда давом этмоқда.

Куни кеча Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш санаси ва манзили тўғрисидаги хабар эълон қилинди.

Унга кўра, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрида АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилади.

Мундиалга қуръа ташлаш тадбирлари Лас-Вегас шаҳрида жойлашган “Sphere Hall”да ўтказилиши режалаштирилган. Дунёдаги энг катта шарсимон иншоот сифатида эътироф этиладиган мажмуа бир пайтнинг ўзида 17 минг 500 нафар томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими Лас-Вегасда ўтказилади