ФИФА қарорига кўра, футзал бўйича бу йилги жаҳон чемпионати мамлакатимизда ўтказилади. Унда дунёнинг энг кучли 24 жамоаси қатнашади. Мусобақа 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилиши кўзда тутилган. Мазкур беллашувларни томоша қилиш учун 30 мингдан ортиқ мухлис келиши кутилмоқда.

26 май куни эса Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуасида мазкур нуфузли чемпионат ўйинларига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросимда ФИФА ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси масъуллари, 24 давлат футзал жамоалари мураббийлари ва мутасаддилари иштирок этади.  

Кеча давлатимиз раҳбарига спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича ахборот берилганда мазкур чемпионатга кўрилаётган тайёргарлик масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Президентимиз чемпионат ва унинг доирасидаги тадбирларни юқори савияда ўтказиш юзасидан вазифаларни белгилаб берди.

[gallery-17525]

Айни пайтда Самарқандда қуръа ташлаш маросимига тайёргарликнинг сўнгги босқичи кечмоқда.

– Маросимга ҳозирлик анча олдин бошланганди, – дейди Самарқанд вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев. – Апрель ойи бошида Самарқандга ФИФА президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза бошчилигидаги делегация ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.Икрамов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа масъуллар билан бирга қуръа ташлаш жараёнига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинганди. Шу ернинг ўзида штаб ташкил этилиб, тайёргарлик жараёнлари мувофиқлаштириб борилди. ФИФА вакиллари айни пайтда Самарқандда бўлиб турибди, бошқа меҳмонлар ҳам эртага шаҳримизга етиб келишади.

Қуръа ташлаш маросими дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатига тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Бунинг учун Регистон майдонида зарур шарт-шароит яратилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионатига Регистонда қуръа ташланади