Ўзбекистон футбол ассоциациясида Биродар Абдураимовнинг 80 ёшлик ва Игор Шквириннинг 60 ёшлик юбилейи муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, қўшни давлатлардан ташриф буюрган футбол фахрийлари, яқин ва узоқ ўтмишдаги футболимиз юлдузлари иштирок этган тадбирда Биродар Абдураимов ва Игор Шквиринни юбилей билан муборакбод этди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ Биродар Абдураимов “Меҳнат шуҳрати”, Игор Шквирин "Дўстлик" орденлари билан мукофотланди.  

Йиғилишда ҳар икки футбол мутахассисининг билим ва тажрибаси мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўзбек футболи анъаналарини шакллантириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш борасидаги хизматлари, миллий терма жамоалар учун истеъдодли футболчиларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани эътироф этилди.  

Т.Рўзиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Биродар Абдураимов ва Игор Шквирин тақдирланди