Кеча Тошкентдаги “ЖАР” стадионида "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган Ўзбекистон футболи афсоналари ва Россия футбол фахрийлари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган ўйинда томонлар дурангга имзо чекди - 2:2. Дўстлик ғалаба қозонган учрашувда голларни Ўзбекистон жамоасидан Равшан Эрматов ҳамда Тимур Кападзе киритган бўлса, меҳмонлар таркибида Виталий Булига ҳамда Сергей Киряков голларга муаллифлик қилди.

–Ўзбекистонга келиб, яқин дўстлар билан учрашиш одамга бир олам завқ бағишлайди. Юртингизда футбол катта юксалишга эришмоқда. Бундан жуда хурсандман. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани тарихий воқеа бўлди. Жаҳон чемпионатида омад ёр бўлишини тилайман. "Пахтакор-79", унинг Макаров, Ан, Фёдоров, Собиров, Агишев, Аширов, Покатилов, Эшбўтаев каби футболчилари ёди ҳамиша қалбимизда. Шундай дўстона учрашувни ташкил этганларга раҳмат. Бу, азалий алоқаларимиз янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши билан аҳамиятли, – дейди Ринат Дасаев.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол афсоналари “Пахтакор-79”ни ёд этишди