“Altaic Open”: ёш таэквондочиларимиз 6 та медални қўлга киритди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида таэквондо WT бўйича ўтказилган “Altaic Open” халқаро очиқ чемпионатида ёшлар ўртасидаги баҳслар якунланди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақа давомида Константин Бростовский (-59 кг.) барча рақибларини енгиб олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Комила Султонова (-46 кг.), Муштарийбану Баҳодирова (-49 кг.), Эсма Яҳёева (-63 кг.), Нурмуҳаммад Шамсиддинов (-55 кг.) ва Жаҳонгир Серикбаев (-68 кг.) каби таэквондочиларимиз бронза медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, G1 тоифасидаги “Altaic Open” халқаро очиқ турнирининг катталар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 5 тадан олтин ва кумуш ҳамда 6 та бронза медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА