Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан ўзбек мумтоз адабиёти вакили Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, фильм сценарийси муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов, композитор Абулқосим Муинзода, картина директори эса Шуҳрат Болтабаевдир. Шафоат Раҳматуллаева, Расулхон Қодирхонов, Муҳаммадсоли Юсупов, Глеб Голлендер, Миркамол Қорабоев, Юлдуз Пайзиева, Бобур Айтмагамбетов каби актёрлар роллар ижро этмоқда.  

Суратга олиш ишлари айни кунларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий уй-музейида, Муқимий мадрасасида, Қўқон жоме масжидида, “Баркамол авлод” болалар мактабида, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат университети ҳузуридаги Қўқон нефть ва газ саноати техникумида бўлиб ўтмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм яратилмоқда