Мурожаатга кўра, фуқаро Б.Н. туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Мурожаат назоратга олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди. 

Минтақавий вакил фуқаро Б.Н. билан учрашганда у руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилишида розилик хатига имзо қўймагани, шунга қарамасдан уни шифохонага жойлаштиришгани ва 3 кун давомида кўрикдан ўтказишгани ҳамда соғлом бўлганлиги сабабли жавоб бериб юборишганлигини маълум қилган.

Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида фуқаро Б.Н.нинг сўзлари тасдиқланди. 

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонунининг 24-моддаси 2-қисмида психиатрия текшируви текширилаётган шахснинг маълумотларни билган холда текширув ўтказилишига ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқарони унинг розилигисиз тиббий кўрикдан ўтказган шифокорга “ҳайфсан” берилди