Тошкент ҳалқа йўли кўчасида жойлашган дорихоналардан бирига кирган мижоз “Бензонал 100 мг” дори воситасини олмоқчи эканини айтади.

Дорихона сотувчиси М.А. хорижда ишлаб чиқарилган бу дори фақат рецепт асосида сотилишини билдиради. Харидор “жуда зарур эди, бера қолинг”, деб илтимос қилгач, сотувчи 4 қути дорини 22 минг сўмдан ҳисоблаб, 88 минг сўмга сотиб юборади. 

Ваҳоланки, таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган бу дори воситасини рецептсиз сотиш тақиқланган. 

Шу тариқа, 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор аёл суднинг “қора курси”сига ўтиришга мажбур бўлди. Чунки, у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими ходимлари ўтказган тезкор тадбир жараёнида қўлга тушган эди. 

– Қонунчиликка кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади, – деди Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди судьяси Зафар Латипов. – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 399-сонли қарорига кўра, “Бензонал 100 мг” кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

Мазкур суд ишини кўриб чиқиш жараёнида судланувчи М.А.нинг жиноий ҳаракатлари юридик квалификациясига аҳамият берилди. Дастлабки тергов органлари томонидан унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 5-қисми билан малакаланган. 

Суд буни нотўғри, деб топди. Чунки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорида “Бензобарбитал” моддаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлса-да, бироқ, бу модда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланмаслиги қайд этилган.

Суд, судланувчи М.А.га нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, содир этилган жиноий қилмишнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ёши, оилали ҳисобланиб, 3 нафар фарзанди борлиги, фарзандларининг икки нафари талаба бўлиб, оиласида ягона боқувчи экани, турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногирони ҳисобланиб, бир неча йилдан буён даволаниб келаётгани, муқаддам судланмаганини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, деб топди. 

Унинг ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, жиноий қилмиш содир этгандан кейинги хулқ-атворини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан айбли деб топилган модда санкцияси доирасида яшаш жойидан муайян вақт давомида чиқишини чеклаган ҳолда озодликни чеклаш жазосини тайинлаш, шунингдек, яшаш ва иш жойини ҳукм ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, муайян жойлар – алкоголь ичимлик истеъмол қилинадиган ва кўнгилочар жойлар (кафе, бар, ресторан, тунги клублар)га бормаслик, Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча чекловлар ўрнатиш, бевосита тадбиркорлик фаолияти йўналишида фаолият кўрсатгани ҳамда мутахассислиги фармецевтика соҳаси билан боғлиқлигини инобатга олиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо чорасини тайинламасликни, қўлланилган эҳтиёт чорасини бекор қилишни лозим, деб топди.  

М.А. Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли, деб топилди. Унга иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиши чекланган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 

Қонунлар, қарорлар, тартиблар барча риоя этиши учун ишлаб чиқилади. Бир марта амал қилмаслик, биргина эътиборсизлик туфайли ўша кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган доридан кимдир заҳарланиши ёки оғир оқибатга олиб келувчи бошқа нохуш воқеа содир бўлиши мумкин эди. Шунинг учун фаолияти инсонлар ҳаёти билан боғлиқ соҳа вакиллари қонун-қоидага қатъий амал қилиши шарт. 

 Биргина хато, белгиланган тартибни бузиш дорихоначи аёлни шунча оворагарчилик, дилхиралик, оиласидаги осудалик бузилишига олиб келди. Пушаймонликнинг чеки бўлмайди, аммо сўнгги пушаймондан не фойда? 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рецептсиз дори сотган фуқаронинг жиноят иши кўрилди