Марказий банкнинг маълум қилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида жисмоний шахслар учун миллий валютадаги депозитлар бўйича ўртача тортилган ставка 22 фоиз даражасида сақланиб қолган. Июль ойида мазкур кўрсаткич 22,1 фоизгача етган. Ушбу омонатлар бўйича ўртача ставкалар очиқланаётган давр учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Шу билан бирга, сентябрда бизнес учун муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган ставка август ойига нисбатан кескин 1,6 фоизга пасайиб, 16,2 фоизга етган. Йил бошидан бери бундай паст кўрсаткич фақатгина май ойида кузатилган. Ўшанда ҳам юридик шахслар учун муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган ставка 16,2 фоизни ташкил қилганди. Ўтган ой якунига кўра, жисмоний шахслар учун миллий валютадаги кредитлар бўйича ставка бироз пасайган. Яъни 23,8 фоизни ташкил этган. Юридик шахслар учун бу кўрсаткич 22,7 фоиз даражасида сақланиб қолган.

Жорий йил сентябрь ойида жисмоний шахслар учун хориж валютасидаги депозитларнинг фоиз ставкаларида пасайиш кузатилган. Июль ойидаги 5,5 фоизлик ставкалар сентябрь охирига келиб 4,9 фоизга тенг бўлган. Мазкур кўрсаткич йил бошида 4,7 фоизга тенг бўлганди. Юридик шахсларнинг муддатли депозитлари июль ойидаги 3,5 фоизгача пасайишдан сўнг, август ойида 5,5 фоизни, сентябрда эса 5,3 фоизни ташкил қилди. Хориж валютасидаги қисқа муддатли кредитлар фоиз ставкалари 11,4 фоизгача ошган бўлса, узоқ муддатли кредитлар арзонлаган ва 9,9 фоизга етган.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар учун миллий валютадаги кредитлар бўйича ставка бироз пасайиб, 23,8 фоизни ташкил этган