Марказий банкнинг маълум қилишича, 2024 йил декабрида миллий валютадаги банк кредитлари ўртача тортилган нархи 23,4 фоизгача пасайган.

Бунда чакана кредитларнинг ўртача ставкаси 24,9 фоиз, корпоратив кредитларнинг ўртача ставкаси 22,5 фоизни ташкил этган. Ўтган йил давомида чакана кредитлар ставкаси 0,3 фоиз банд, корпоратив кредитлар ставкаси 0,6 фоиз бандга арзонлаган. 

Декабрда депозитлар қимматлашишда давом этган ва ўртача тортилган ставка 19,6 фоиздан иборат бўлган. Чакана депозитларнинг нархи 22,1 фоиз даражасида ўзгармай қолган бўлса, корпоратив депозитлар нархи 16,8 фоизгача сакраган.  

Йил давомида чакана депозитлар 0,6 фоиз бандга қимматлаган бўлса, корпоратив депозитлар 1,1 фоиз бандга арзонлаган.  

Ўзбекистонда охирги 2 йилда тижорий фоизларнинг сезиларли қимматлашиб кетгани нафақат глобал бозорлардаги трендлар билан, балки ички бозордан давлат фаол қарз олишни бошлагани, давлатнинг банк бозорига маъмурий аралашуви, имтиёзли кредитлашнинг янги кўринишлар олаётгани кабилар билан ҳам боғлиқ.  

2025 йилда фоизларнинг пасайиши бўйича жиддий кутилмалар мавжуд эмас.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йил декабрида миллий валютадаги банк кредитлари ўртача тортилган нархи 23,4 фоизгача пасайган