Франция Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр
Тошкент халқаро конференциясида Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вильмор сўзга чиқди.
Тошкент халқаро конференциясида Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вильмор сўзга чиқди.– Афғонистонда тинч, барқарор муҳит шаклланишидан барчамиз манфаатдормиз, – деди Виолен де Вильмор. – Шу боис Ўзбекистон ва Афғонистон ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Франция Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари билан яхши муносабатда. Ўйлаймизки, бундан кейин ҳам алоқаларимиз мустаҳкамланиб боради.
Элчи Франция бугунги Тошкент конференцияси қарорини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.