Сурхондарё вилоятининг хушманзара Бойсун ва Сариосиё туманларида Франциянинг “MND” компанияси дор ва канат йўли қуришга қизиқиш билдирмоқда. Компания дор ва канат йўли, осма кўприклар қуришда бой тажрибага эга. Дунёнинг турли минтақаларида ана шундай лойиҳаларни амалга оширган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов компаниянинг Осиё, Туркия ва Болқон минтақалари бўйича координатори Орхан Ширинни қабул қилиб, гўзал табиат манзараларига бой тоғли ҳудудларнинг экотуризм салоҳияти, экстремал туризмни ривожлантириш имкониятлари, туризм йўналишида йўлга қўйилиши мўлжалланаётган лойиҳалар хусусида атрофлича маълумот берди. Меҳмонлар вилоятнинг Сариосиё ва Бойсун туманлари тоғли ҳудудларида дор ва канат йўли қуриш таклифини илгари сурди. Компания амалга оширган лойиҳалар, қурилган дор йўллари, осма кўприклар тақдимот қилинди. 

Учрашувда таклиф этилган лойиҳаларни мутахассислар иштирокида жойига борган ҳолда ўрганиш, техник ва иқтисодий томонларини пишиқ-пухта ишлаб чиқишга келишилди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Французлар Сурхондарёда дор ва канат йўли қуриши мумкин