Хитойнинг “Hunan Industrial Equipment Installation Co., Ltd” компанияси М41 “Бишкек — Душанбе — Термиз” автомобиль йўлига параллел йўналишда 171 километр узунликка эга бўлган пуллик йўл қуришга катта қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, Хитой компанияси йўлсозликда 66 йиллик бой тажрибага эга бўлиб, ўтган йилларда 40 минг километрдан ортиқ узунликдаги юқори сифатли пуллик йўл бунёд этган.

Бугун Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов йирик компания вакилларини қабул қилиб, замонавий пуллик автомагистрал йўл қурилиш лойиҳаси билан танишди. Қурилишнинг экологик ва иқтисодий жиҳатларига эътибор қаратиб, турар жойлар ва дов-дарахтлар кўчирилишини энг паст даражага тушириш, лойиҳанинг табиатга таъсирини имкон қадар камайтириш масалаларини муҳокама этди.  

Мутахассиларнинг айтишича, айни пайтда М41 “Бишкек — Душанбе — Термиз” автомобиль йўли ўрнида пуллик йўл қуриш лойиҳаси ҳам мавжуд. Бироқ, лойиҳани амалга ошириш учун мингдан ортиқ уй-жой, 60 мингдан зиёд дарахтни кўчириш зарур бўлади. Бу молиявий ва қатор экологик масалаларни ўртага ташлаши мумкин. Шунинг учун мазкур йўлга муқобил экологик ва молиявий таъсири кам йўлни қуриш кўзда тутилмоқда.  

Музокара якунида тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда лойиҳани такомиллаштириб, мукаммал қайта ишлаб чиқиш юзасидан ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойликлар Сурхондарёда пуллик йўл қуриши мумкин