Францияда киберҳужум, Россия дизели ортилган танкерлар йўналишини ўзгартирди, Бавария вазири ўлик ҳолда топилди
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида Францияда қон ва тиббий биоматериаллар сақланадиган музлаткичларга уюштирилган киберҳужум, Россия дизелини АҚШга олиб кетаётган танкерларнинг йўналишини ўзгартиргани ҳамда Оқ уйда Серджио Гор номзоди билан боғлиқ юқори лавозимлар муҳокама қилинаётгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, Германиянинг Бавария федерал ери иқтисодиёт вазири меҳмонхонада ўлик ҳолда топилгани, Бразилияда кучли торнадо аэропортга зарар етказгани ва Буюк Британия қироли Чарльз III мамлакатнинг қул савдосидаги тарихий иштирокини «шармандали саҳифа» деб атагани ҳақидаги хабарлар билан ҳам таништирамиз.
Нозимбек Мардонов, О.Давронов ЎзА