Францияда эвтаназия қонунийлаштирилади
Франция Миллий Ассамблеяси охирги ўқишда хасталиги ўлимга олиб келадиган беморларнинг айрим тоифаларига эвтаназия ҳуқуқини берадиган қонун лойиҳасини маъқуллади.
Парламентнинг 291 аъзоси қўллаб-қувватлаган мазкур ташаббусга 241 ноиб қарши овоз берган. Ҳужжат ҳаёт учун хавфли, давоси йўқ касалликка чалинган, мустақил ва онгли равишда тегишли тарзда розилигини билдира оладиган беморлар эвтаназия бўйича қарор қабул қилиши мумкинлигини назарда тутади. Бундай ҳолатда якуний хулоса тиббий ходимлар ва экспертлар томонидан чиқарилади. Ваҳоланки, мижоз ўзи хоҳлаган босқичда сўровини қайтариб олиши мумкин.
Қонун кучга киришидан олдин Конституциявий кенгаш томонидан ҳам кўриб чиқилади. Ҳужжатнинг конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги қарор август ойи ўрталарида қабул қилиниши кутиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА